Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистонда йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини «Roland Berger GmbH» ишлаб чиқади

24.05.2019

Читать на русском языке

 

Бу давлатга 2,6 млн еврога тушади. Немис консалтинг компанияси техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқиши керак (ВМнинг 22.05.2019 йилдаги 425-сон қарорига қаранг).

 

Ҳақиқатдан бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил учун захира жамғармаси маблағларидан амалга оширилади.

 

Транспорт вазирлиги инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат, молия, қурилиш вазирликлари билан келишилган ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тасдиқлайди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси масъул ижро этувчи агентлик ҳамда орган ҳисобланади.

 

Қарор билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.