Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фақат сертификат эгалари «ECO» белгисини жойлаштиришлари мумкин

01.06.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 27.05.2019 йилдаги 435-сон қарорига қаранг).

 

Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади. У халқаро стандартлар талабларига асосланган. Саноат тармоқлари бўйича (озиқ-овқат, кимё, қурилиш, тўқимачилик, нефть-газ ва машинасозлик) миллий стандартлар 2019-2022 йиллар мобайнида ишлаб чиқилади.

 

Давлат экология қўмитаси  - мазкур соҳада ишларни ташкил этиш бўйича ваколатли орган. Идора экспертиза ўтказади ва экологик стандартларни тасдиқлайди, тегишли мутахассисларни ўқитади, халкаро стандартларга мувофиқ барча тизимни такомиллаштиради.

 

Ишлаб чиқариш, фойдаланиш, истеъмол қилиш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилишда атроф муҳитга, аҳоли соғлиғига ва биологик ресурсларга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар маркировкаланади.  Дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббий буюмлар, таркибида захарли, мутаген, канцероген, атроф муҳит учун хавфли деб таснифланган моддалар, препаратлар ва аралашмалар мавжуд бўлган товарлар маркировкаланмайди.

 

Маркировкалаш остида маҳсулотга ёки ёрлиқда (қадоққа), илова қилинадиган ҳужжатларга ёки рекламада экологик хавфсизлик белгисини жойлаштириш тушунилади (тасвири фотода, таҳр.).   У уч тоифага эга бўлиб, ранги билан визуал фарқланади: тўлиқ рангли шакли, яшил рангли шакли ва оқ-қора рангли шакли.

 

Маҳсулотларни шундай белги билан маркировкалаш ҳуқуқига эга бўлиш учун тегишли сертификатни олиш зарур.  У махсус аккредитациядан ўтказилган орган томонидан ариза берувчидан олинган ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, аккредитациядан ўтган лабораторияда маҳсулотни синаш ва ишлаб чиқариш ҳолатини текширишдан кейин техник экспертнинг ижобий хулосаси асосида берилади.

 

Ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотнинг номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда “эко” ва “есо” сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.