Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перевести долг на другое предприятие Изменились ли реквизиты оплаты за ЭЦП после реорганизации ГУП «Янги технологиялар» Как отражать номенклатуру в чеке продажи (возврата)

Имтиёз эгалари бепул дори воситаларининг янги турлари билан таъминланади

12.06.2019

Читать на русском языке

 

Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди (11.06.2019 йилда 2522-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб шахсларнинг айрим тоифалари амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга. Рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда тасдиқлайдиган дори воситалари амбулатория-поликлиника муассасаларида ёхуд дорихоналар орқали имтиёзли бериш рецепти асосида берилади (батафсил қаранг).

 

Амалдаги рўйхатга қуйидаги номланишлар киритилди:

 

  • Омнопон (инъекция учун эритма 2% 1 мл);

 

  • Трифлуоперазин (таблетка 5 мг);

 

  • Флуфеназин (инъекция учун эритма 25 мг/1 мл);

 

  • Оланзапин (таблетка 5 мг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.