Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қўшма факультетлар жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлайди

16.07.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда – Университет) таркибида хорижий ОТМ қўшма факультетлари очилади (ВМнинг 12.07.2019 йилдаги 574-сон қарор).

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб - Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан ҳамкорликдаги қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб - П.Ф.Лесгафт номидаги Миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Санкт- Петербург, РФ) билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультети.

 

Қўшма факультетларнинг асосий вазифалари:

  • бакалавриатнинг тегишли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;
  • педагог кадрлар, тренерлар, ҳакамлар жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • магистрантлар ва докторантларни мақсадли тайёрлашни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;
  • хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

 

Қўшма факультетлар - юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси. Бу ерда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади. Ўқитиш тўлов-контракт асосида, рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда юқорида кўрсатилган ОТМ билан қўшма таълим дастурлари асосида олиб борилади.

 

Қўшма факультетларни молиялаштириш манбалари – талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Таклиф қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари ва бошқа харажатлар Президентнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ белгиланган тартибда қопланади.

 

Абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва битирувчиларнинг аттестацияси кўрсатилган хорижий ОТМда белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

Бакалавр ва магистратурага қабул квотаси тегишли мутахассисларга мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет ва хорижий ОТМ томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. Ўқиш қиймати миллий валютада худди шундай тартибда белгиланади, у базавий тўлов-контракт суммасидан кам бўлмаслиги керак.

 

Қўшма факультетлар талабалари ўқув жараёнида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг спорт иншоотлари, базалар, лабораториялар ҳамда ахборот-ресурс марказларидан текин фойдаланишга ҳақли.

 

Битирувчиларга Ўзбекистон ҳамда қўшма факультетларни очган ҳамкор мамлакатларда эътироф этиладиган  келишилган намунадаги дипломлар берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.