Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Фарғона водийсида қишлоқ бизнесини ривожлантириш учун - $300,6 млн

22.07.2019

Читать на русском языке

 

Умумий қиймати 300,6 млн АҚШ доллари бўлган “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади (19.07.2019 йилдаги ПҚ-4399-сон қарор).

 

Маблағларнинг бир қисми – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга олинган 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзи. Кредит маблағларини ўзлаштириш 2019 йил сентябрь ойидан бошланади. Қарз Молия вазирлиги томонидан қайтарилади.

 

Ўзбекистоннинг улуши, тегишинча, 100,6 млн АҚШ долларини ташкил этиб, улардан:

  • солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш - 64 млн АҚШ доллари эквиваленти;
  • лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши - 36,6 млн АҚШ доллари эквиваленти.

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ҳисобланади.

 

Агентлик бош директори, қишлоқ хўжалиги вазири, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари зиммасига 2019-2025 йиллар давомида лойиҳани самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, ХТТБ ҳамда миллий қонунчилик талабларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий масъулият юкланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.