Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди

22.07.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2019 йилдаги 607-сон қарорига мувофиқ улар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

 

Ҳужжатда бакалавр ва магистр дипломлари, шунингдек ОТМдан четлатилган тақдирда академик маълумотноманинг давлат намуналари тақдим этилган. Академик маълумотномада ўзлаштирилган фанлар рўйхати, топширилган курс ишлари, амалиёт ўтилганлиги, якуний аттестация натижалари ва ҳ.к. кўрсатилади.

 

Ушбу ҳужжатлар бланкалари компьютерда тўлдирилади ва текин тарқатилади (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно). Дипломларнинг бумвинил муқовалари сунъий чармдан тайёрланганига алмаштирилади.

 

Ҳар бир дипломнинг ичига индивидуал QR-код қўйилади. QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти  уч ой муддатда ишлаб чиқилади. Мазкур чора диплом ва унинг иловасида мавжуд маълумотларни олиш имкониятини кенгайтиради ҳамда мамлакатимиз дипломлари шаклини илғор хорижий амалиётда фойдаланилаётганларига яқинлаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.