Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қишлоқ хўжалиги соҳасида олий таълим олиш янада осонлашади

21.08.2019

Читать на русском языке

 

Президент 19.08.2019 йилда Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-4421-сон қарорни имзолади.

 

Олий ўқув юртида қишлоқ хўжалиги таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди, тегишли «Йўл харитаси» ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

 

Университет ва унинг филиалларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 12 та янги бакалавриат таълим йўналишлари ва айнан шунча магистратура мутахассисликлари очилади (қуйидаги жадвалга қаранг). Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

 

Бакалавриат йўналишлари

Магистратура мутахассисликлари

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар

Агрологистика

Агротуризм

Агробизнес ва инвестиция фаолияти

Қишлоқ хўжалигида кооператив бошқарув

Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил

Гидробиология

Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик

Ихтиология

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

Асаларичилик

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Ветеринария тиббиёти (ҳайвонлар турлари бўйича)

Органик тупроқшунослик ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Зоомуҳандислик (чорвачилик)

Ўсимликларни ҳимоялаш мониторинги ва прогнози

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Субтропик ва цитрус мева экинлари

Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси

Қишлоқ хўжалиги ва техник хизмат кўрсатишда технологик жараёнларни автоматлаштириш

Мева-сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Агробизнес ва маркетинг

Кластерлар бошқаруви

 

Келгуси ўқув йилидан бошлаб 5411500 – Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини йўналишида кредит тизими (тажриба-синов тариқасида) босқичма-босқич жорий этилади. Кредит тизими доирасида талабалар ҳафтада 5 кун ўқийдилар, шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

 

2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалардан хорижий мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар шакллантирилади.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни январь ойидан бошланади. Бу агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда 2 йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижалари қамраб олинишига ёрдам беради.

 

Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини тасдиқлаш ҳамда ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-методик ишлардан ташқари вазирлик ҳамда идораларнинг бошқа ишларига жалб этилмайди (шартнома доирасида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно).

 

Университет, унинг Нукус, Андижон ва Термиз филиаллари тузилмаси қайта кўриб чиқилади, Самарқанд филиали очилади. Тажриба-синов тариқасида агробиология факультети олий ўқув юрти таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этилади.

 

Университет қошидаги Қибрай академик лицейи ҳамда қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаб ташкил этилади. Унда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари ташкил этилади. Бу ерда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасида кадрлар тайёрланади, битирувчиларга давлат намунасидаги диплом ва тегишли касблар бўйича белгиланган тартибда разрядлар берилади. Кичик бакалаврларни (Associate degree) тайёрлаш бўйича таълим дастурлари жорий этилади. Ушбу дастурлар бўйича таълимни тамомлаганлар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш синовларисиз суҳбат ўтказиш орқали махсус 3 йиллик дастур бўйича университет ва унинг филиалларига ўқишга қабул қилинади. Ўқиш тугаганидан сўнг тақсимотга мувофиқ 3 йил давомида узлуксиз ишлаб берилади.

 

Университет ва унинг филиалларида кириш учун белгиланган қабул чегарасидан кам балл тўплаган абитуриентлар учун оширилган тўлов-контракт («суперконтракт») миқдорини 2 бараварга камайтириш режалаштирилмоқда.

 

Агросаноат мажмуи таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларни раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида университетда «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида захира кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, олий ўқув юртида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ташаббускорлар маблағлари ҳисобига кичик инновацион корхоналар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.