Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

2020 йилдан бошлаб Хитой фуқароларига – 7 кунлик визасиз кириш

13.09.2019

Читать на русском языке

 

Президент 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5819-сон Фармонни имзолади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланади.

 

Шарт мавжуд – уларда ташувчи томонидан ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлиши керак.

 

Ҳозирги вақтда кўрсатилган фуқаролар қуйидагиларга ҳақли:

  • Ўзбекистонга электрон кириш визасини олиш;
  • туризм визаларини соддалаштирилган тартибда: ТИВга туристик ваучерни ёки таклиф қилаётган шахснинг мурожаатномасини тақдим этмаган ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда икки иш куни мобайнида расмийлаштириш;
  • транзит орқали учинчи мамлакатга ўтган ҳолда 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатга кириш ва бўлиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Олег Заманов.