Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Андижон вилояти мамлакатимизнинг спорт таълими маркази бўлади

08.10.2019

Читать на русском языке

 

Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, олис ва чекка қишлоқларда спорт иншоотларини барпо этиш режаси тасдиқланди. Унинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди (30.09.2019 йилдаги 820-сон ВМҚга қаранг).

 

Барча умумтаълим мактабларида ёшлар қизиққан спорт турлари бўйича тўгараклар очадилар. Унинг доирасида мазмундор тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказадилар, спорт залларида тегишли шарт-шароитларни яратадилар, зарур бўлган спорт жиҳозларини харид қиладилар. Соҳа вазирликлари – ОЎМТВ ва ХТВ – ўқитувчиларга жисмоний тарбия-спорт тўгаракларини юритиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди, ўқув курсларининг илмий-методик жиҳатдан таъминланишини ташкил этади, уларни малакали кадрлар билан таъминлайди.

 

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимида “Спорт фаолияти” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайдилар. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни очиш масаласини кўриб чиқадилар.

 

Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича таълим муассасалари битирувчилари Андижон вилоятининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўташ учун юборилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларида спорт турлари бўйича интенсив малака ошириш платформаси яратилади.

 

2019 йилнинг якунига қадар Андижон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун давлат-хусусий шериклик асосида енгил конструкцияли сэндвич панелли спорт иншооти қурилади. Ташкил этиладиган спорт тўгараклари учун вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига спорт анжомлари ва ўқув қўлланмалари харид қиладилар. Кейинчалик бу мақсадлар учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.

 

“Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига эга бўлган спортчилар Андижон вилоятининг туман (шаҳар)лари ҳокимларига жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи бўладилар. Улар жамоатчилик асосида ишлайдилар.

 

Ёшларнинг таниқли ўзбек спортчилари, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари билан 2019-2020 йиллар давомида учрашувлари жадвалини тузадилар. Бундай учрашувларни ташкил қилиш механизмлари ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.