Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мамлакатимизда хоспислар тармоғи ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари очилади

30.10.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат онкологик хизмат ва онкологик беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни ривожлантириш дастури, шунингдек нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепциясини тасдиқлади (24.10.2019 йилдаги 892-сон ВМҚга қаранг).

 

Маълумот учун: нуклеар тиббиёт – бу инсон органлари функцияларининг биологик ёки патологик ўзгаришлари, бузилишларини аниқлаш учун турли радиоизотопларни қўллашга асосланган замонавий тиббиётнинг тез ривожланиб бораётган тармоғи. Аксарият ҳолларда, радиоавтив изотоплар ёрдамида инсон организмидаги ўзгаришлар радиологик тадқиқотларнинг бошқа усулларига нисбатан эртароқ аниқланади.

 

Қуйидагилар концепцияни амалга ошириш доирасида асосий йўналишлар ва вазифалар этиб белгиланди:

  • онкологик касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини, шу жумладан радиофармпрепаратлардан фойдаланган ҳолда радиотерапия, радиохирургия ҳамда радиодиагностикани амалиётга жорий килиш; 
  • бирламчи текшириш босқичида ва касалликнинг қайталаниш ёки метастазланиш хавфларини эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш учун мониторинг жараёнида хавфли ўсма пайдо бўлган беморларни текшириш сифатини ошириш;
  • беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва кузатиш усулларини такомиллаштириш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ногирон бўлиб қолиш ва вафот этиш кўрсаткичларини пасайтириш орқали янги пайдо бўлган хавфли ўсма аниқланган беморлар ҳаётининг давомийлиги ҳамда сифатини оширишни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.

 

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида 20 тача ўринга мўлжалланган паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил қилинади.

 

Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларни оптималлаштириш давомида тугатиладиган тиббиёт муассасалари ёки бўлинмалари негизида 50 тадан ўринга мўлжалланган маҳаллий ҳудудлараро хоспис очилади. Тошкент шаҳридаги хоспис республикадаги ҳудудлараро хосписларга ёрдам кўрсатувчи услубий марказ этиб белгиланди.

 

Ҳудудлараро хоспислар онкологик ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларнинг ўтказиб юборилган босқичини бошидан кечираётган беморларни стационар ҳамда амбулатория шароитида, шунингдек, уйда тиббий даволаш имконияти бўлмаганда, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатадиган мустақил тиббиёт муассасалари сифатида ташкил этилади.

 

Марказ мувофиқлаштириш-услубий ишларни ҳамда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва скрининг текширувлар ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморлар ҳақида ахборот базасини шакллантириш, эпидемиологик вазиятии мониторинг қилиш бўйича самарали дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди. Шунингдек, Марказ тегишли соҳада илмий ходимларни тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, клиник онкология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига қуйидаги вазифаларни қўйишди:

  • ўсма пайдо бўлишидан олдинги ва ўсма билан боғлиқ касалликларни аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларини илғор тиббиёт ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш орқали уларда сут бези ва бачадон бўйнини скрининг текширишларни ташкил этиш;
  • Ҳудудлараро хоспислар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (2 ой муддатда);
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларининг намунавий штат нормативларини тасдиқлаш;
  • 2020 йил 1 февралгача бўлган муддатда ОЎМТВ билан биргаликда олий тиббиёт таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедралари базасида онколог шифокорларнинг малакасини оширишни ҳамда магистрлар ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатиш ўқув курсларини ташкил қилиш.

 

Молия вазирлигига Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳужжатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш топширилди.

 

Тасдиқланган дастурни амалга ошириш учун 10 170,8 млн сўм ва эквивалентда 31,5 млн АҚШ доллари ажратилади. Манбалар – республика ва маҳаллий давлат бюджетлари маблағлари, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек донор-мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар кредитлари ва грантлари. Тадбирларни 2025 йилгача амалга ошириш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Анвар Иркаходжаев.