Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Жанубий Корея инвестициялари ҳимояга олинди

19.11.2019

Читать на русском языке

 

Президент 2019 йил 19 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади (13.11.2019 йилдаги ПҚ-4520-сон қарорга қаранг).

 

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг 18–19 апрель кунлари  Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари ушбу битимни имзолаган эдилар.  

 

Бундай ҳужжатларда, қоидага кўра, шартнома тарафлари инвестицияларини ҳар томонлама ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, шу жумладан уларни экспроприация қилиш ёки миллийлаштиришни тақиқлаш, тўловларни ўтказишда эркинлик бериш, инвесторларга етказилган зарарни қоплаш ҳамда давлат ва инвесторлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш тартиби назарда тутилади. Масалан, шунга ўхшаш битимларни Ўзбекистон Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой ва яна бир қатор давлатлар билан имзолаган.

 

Ўзбекистон ТИВ мазкур шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани Корея Республикасига юборади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу иккитомонлама битим доирасида Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.