Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилди

19.11.2019

Читать на русском языке

 

У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси тузилмасида илмий-амалий тадқиқотлар, методика ва экспертиза бўлими ўрнига фаолият кўрсатади. Президентнинг 15 ноябрдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.

 

Марказнинг асосий вазифалари орасида:

  • миллатлараро муносабатлар соҳасида тизимли асосда илмий, шу жумладан, ижтимоий тадқиқотлар, шунингдек, мазкур йўналишдаги жараёнлар ривожининг мониторингини олиб бориш;
  • миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий мақолалар, китоблар, илмий-тадқиқот материаллари, ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрлаш ва эълон қилиш;
  • етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, экспертлар ва мутахассислар иштирокида миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари, маърузалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • миллатлараро муносабатлар соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон шароитида ана шу тажрибадан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда миллатчилик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган можароли вазиятлар ва ихтилофларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш, шунингдек, мазкур соҳадаги хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш.

 

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга малакали кадрлар билан тўлдириши керак. Давлат органлари ходимлари, миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган ННТлари вакиллари (улар розилиги билан) учун малака ошириш бўйича махсус курслар ташкил этилади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари зиммасига қўшимча мажбуриятлар юкланди. Улар миллий маданий марказларни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлашлари, тегишли ҳужжатлар, миллатлараро тотувликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш тенденциялари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашлари ва уларни Қўмитага киритишлари лозим.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати концепцияси, 2019-2021 йилларда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ва концепциянинг амалга оширилишини таъминлаши лозим бўлган махсус комиссиянинг таркиби тасдиқланди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах