Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Кичик ҳажмли кемаларга доир ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилади

08.01.2020

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди. Улар 26 мартдан кучга киради (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонунга қаранг).

 

Қуйидагилар учун назарда тутилган маъмурий жавобгарликни кучайтириш юзасидан қарор қабул қилинди:

  • кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 119-моддаси). Қоидалар ҳақида батафсил – бу ерда;

 

  • кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқарганлик учун (МЖТКнинг 132-моддаси).

 

Ҳуқуқбузарлик

Санкция

2020 йил 26 мартгача

2020 йил 26 мартдан

ФВВнинг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси назоратидаги кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузиш

 

фуқароларга – 1/10 БҲМдан  ½ БҲМгача

мансабдор шахсларга – ½ БҲМдан 1 БҲМгача

фуқароларга – 1 БҲМ

мансабдор шахсларга – 2 БҲМ

Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш

фуқароларга – ½ БҲМдан 1 БҲМгача

мансабдор шахсларга – 1 БҲМдан 2 БҲМгача

ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан 1 йилгача муддатга маҳрум этиш

 

фуқароларга – 2 БҲМ

мансабдор шахсларга – 3 БҲМ

ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойгача муддатга маҳрум этиш

Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмдаги кемаларни маст ҳолда бошқариши, шунингдек кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш

1 БҲМдан 2 БҲМгача жарима ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан 6 ойгача муддатга маҳрум этиш

 

5 БҲМ миқдорида жарима ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан 2 йилгача муддатга маҳрум этиш

 

 

Ушбу тоифалар бўйича идоравий мансублиги ўзгариши мумкин. ФВВнинг1 Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари фақат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади, кейин эса ушбу баённома кўриб чиқиш учун судга юборилади.

 

Кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорлар Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади (изоҳга қаранг). Гувоҳномани олиб қўйиш тартиби ФВВ томонидан белгиланади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган, тузатишлар 26.03.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

 


[1] Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари.  

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах