Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суғурталовчилар мажбуриятлари бажарилишини Агентлик назорат қилади

14.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1060-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг тузилмаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг Бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом.

 

Агентлик тўғрисидаги низом унинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди. 

 

Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, ўз фаолиятида Молия вазирлигига ҳисобот беради. 

 

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари суғурта бозорининг барча профессионал иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади 

 

Агентликнинг асосий вазифалари жумласига қуйидагилар ҳам киритилган:

  • суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
  • суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашиш;
  • суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш,  шунингдек самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;
  • суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш.

 

Агентликка молия вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

 

Суғурта хизматлари истеъмолчилари суғурта компанияларининг молиявий аҳволи, тўлов қобилияти ва суғурта тўловлари, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни эркин олишини таъминлаш имкониятларини берадиган Агентлик веб-сайти ишга туширилади.

 

Агентлик Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Истиқлол кўчаси, 29-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг Бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) тўғрисидаги низом унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

 

Жамғарма Агентлик фаолиятини амалга ошириш, уни юритиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек унинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялаш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадларида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

  • лицензия талабгорлари аризаларини кўриб чиқиш учун йиғимлар;
  • актуарийларни сертификатлаш учун йиғимлар;
  • суғурта ташкилотларининг календарь бадаллари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари грантлари;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Календарь бадали суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари томонидан ҳар чоракда Агентликнинг ғазна ҳисобварағига тегишли миқдордаги пул маблағларини ўтказиш орқали киритилади. Унинг ставкаси суғурта ташкилотларининг соф суғурта мукофотларининг 0,1%и миқдорида белгиланади.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • суғурта бозорини ривожлантиришга, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва суғурта маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил қилишга;
  • Агентлик раҳбарлари ва ходимларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга;
  • миллий ва хорижий мутахассислар, халқаро ва хорижий ташкилотларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга;
  • Агентликнинг жорий харажатларини молиялаштириш;
  • Агентликнинг идора қилиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ сарфлар;
  • Агентлик фаолиятини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар;
  • Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқалар.

 

Низомда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.