Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон ва Беларусь таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан оладилар

30.01.2020

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади (22.01.2020 йилдаги ПҚ-4570-сон қарорга қаранг).

 

Битим тарафлар томонидан Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил августда Минскка расмий ташрифи давомида имзоланди. Ўша пайтда кенгайтирилган таркибдаги икки томонлама музокаралар доирасида ишлаб чиқариш, илмий-техник соҳалар, IT соҳаси, минтақалараро ҳамкорликка оид жуда кўп ҳужжатлар қабул қилинди.

 

Экспертлар таълим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь алоқаларини фаоллаштиришни таъкидламоқдалар. 2018 йилдан Ўзбекистонда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг, шунингдек Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ва Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг қўшма факультетлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Белоруссия давлат технология университетида Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети билан биргаликда қўшма таълим дастурлари бўйича ўзбек мутахассисларини тайёрлаш ишлари бошланди. Яқин кунларда Ўзбекистон олий ўқув юртларининг Беларуснинг бошқа университетлари билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилиши мўлжалланмоқда.

 

Ўзбекистон томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган ҳисобланади. Мамлакатимиз ТИВ мазкур битим кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақидаги тегишли билдиришномани Беларусь томонига юборади.  

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди

 

Олег Заманов.