Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонда 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

20.02.2020

Читать на русском языке

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 йилдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 90-сон қарорида белгиланган.

 

2020-2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек етарли спорт иншоотларига эга 68 та уларнинг филиаллари ташкил этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Рейтинг тизими асосида баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири - спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2020 йилдан кучга кирди.