Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Сайёр солиқ текширувлари қандай ўтказилади

05.03.2020

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Низом Молия вазирлиги ва ССП билан келишилган ва қабул қилинган тақдирда 2020 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

Сайёр солиқ текшируви асносида солиқ ҳисоби, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағларининг ҳаракати, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборот таҳлил қилинади.

 

Шунингдек, солиқ органлари сайёр текширувлар чоғида профилактик тадбирлар ва хронометраж ўтказиш, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари ишини текширишга ҳақли.

 

Бундан ташқари, лойиҳада назоратнинг бошқа турлари келтирилади: ходимлар сони мониторинги, бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автомобилларни сақлаш жойларини, фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия ёки рухсат гувоҳномалари мавжудлигини, шунингдек товар-моддий қимматликлар қолдиқларини ҳамда уларни автотранспорт воситалари орқали ташишнинг қонунийлигини текшириш.

 

Лойиҳага кўра, сайёр текширув 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддат давом этади. Унинг натижалари бўйича солиқ органлари солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китобини амалга оширмайди. Сайёр текширув натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланган ҳолатда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

 

Қуйидагилар сайёр текширув ўтказиш учун асос ҳисобланади:

  • солиқ аудити ва камерал солиқ текшируви жараёнида қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш зарурати;
  • солиқ қонунчилигини бузиш ҳоллари бўйича мурожаатларнинг келиб тушиши;
  • айрим солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқбузарликлари тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда.

 

Сайёр текширувни ўтказиш чоғида ишлаб чиқариш ҳудудлари, омборлар, юк транспортлари, савдо бинолари, бошқа объектлар ва жараёнларни тасвирга олиш учун видеокамерадан фойдаланилиши мумкин.

 

Низом сайёр текширув ўтказиш жараёнида солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини батафсил баён этади.

 

Лойиҳа 2020 йил 17 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах