Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади

30.03.2020

Читать на русском языке

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 173-сон қарорида назарда тутилган.

 

Савдо-логистика терминалини қуриш учун «Sirdaryo savdo logistika markazi» корхонасига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги «Фаровон» МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2020–2024 йилларда металл, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини сақлаш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш бўйича терминал қурилиши учун 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Хитойнинг «Xinjiang Guorui Economic & Trade Co., LTD» компанияси инвестор бўлади. Камида 200 та янги иш ўринларини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, ДБҚ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавкарантин» инспекцияси бўлинмалари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади. Бу божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология масалаларини ҳал этишга, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ишларини жойларда «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишга имкон яратади.

 

Шунингдек савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2020 йилдан кучга кирди.