Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бизнесга – қўшимча имтиёз ва преференциялар

04.04.2020

Читать на русском языке

 

Улар коронавирус пандемияси давридаги инқирозга қарши чора-тадбирларнинг иккинчи пакетида назарда тутилган.

 

Президент 3 апрель куни тегишли Фармонни имзолади ва видеоселектор йиғилишда унинг асосий жиҳатларини айтиб ўтди. Аввалги шарҳимизда улар билан танишишингиз мумкин. Ҳужжатда қуйидагилар ҳам назарда тутилган. 

 

Солиқ солиш. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:

  • товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга;
  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан, 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.

 

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми 2020 йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилди:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.

 

Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди.

 

Йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди, тегишинча, унга солиқ солинмайди.

 

Фойда солиғини тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб аванс тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Солиқни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаб бекор қилинди. Мазкур ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари фойда солиғи бўйича аванс тўловлари тўғрисида тақдим этилаётган маълумотномаларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчилар Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзларни солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўллайди.

 

Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолади. Шу тариқа, илгари режалаштирилган 1 апрелдан ва 1 октябрдан (айрим позициялар бўйича) ошириш бўлмайди. 

 

Божхона имтиёзлари. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан, ҚҚСдан озод этилади. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда эса улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.

 

Аудит. Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилади. Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича талаб эса 2020 йил якунлари бўйича киритилади.

 

Корпоратив бошқарув. Акциядорларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишларини 2020 йил 1 октябргача муддатда, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилади.

 

Кредитлар ва банкларнинг ликвидлилиги. Жорий этилган «кредит таътиллари» билан бир қаторда, банклар амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чораларини қўлламайдилар.

 

Банклар мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига 2,6 трлн сўм ҳажмидаги қўшимча ликвидлик ресурслари билан таъминланади. Тижорат банкларига 3 йил муддатгача 2 трлн сўмгача миқдорда ликвидлик тақдим этишнинг махсус механизми жорий этилади.

 

Банкротлик. Пандемияга қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилади.

 

Жарималар. Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади. Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно.  

 

Ижара. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.

 

Фармацевтика. 2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилади.

 

Олег Заманов.