Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Техникумдан кейин – имтиҳонсиз тиббиёт олий ўқув юртининг II курсига

08.04.2020

Читать на русском языке

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатли техникумлари этиб қайта ташкил этилади. Бу Президентнинг 7 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатга мувофиқ  Самарқанд вилоятида – 7 та, Фарғонада – 5 та, Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида – 4 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида – 3 тадан, Навоий вилоятида – 2 та, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида – 1 тадан тиббиёт коллежи қайта ташкил этилади.  

 

Техникумларда моддий-техника базаси янада кучайтирилади, амалиёт хоналари белгиланган нормативларга асосан жиҳозланади, ўқув-симуляцион аудиториялар ташкил этилади. Бу ерда валеология, тиббий психология, нутрициология диетология фармакология кинезиология, реабилитология  ва профпатология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

 

Ўқув режалари ва фан дастурлари илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилади. Техникумларда дарс машғулотлари тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда масофавий таълим орқали ўтказилади.

 

! Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишини давом эттирадилар. Улар кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ўқишга қабул қилинади.

 

Жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, шунингдек тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

 Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах