Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Общепит получает письма с требованием вернуть часть кешбэка по НДС: как ответить налоговикам Налоговая требует вернуть часть НДС-кешбэка: почему это требование спорное Как определять расходы на амортизацию в целях налогообложения

Сурхондарёда янги трикотаж корхоналари очилади

07.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2020 йилдагиСурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 266-сон қарори қабул қилинди.

 

Саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи” МЧЖнинг устав фондидаги 25% давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклиф билан чиқишди.

 

Давлат улуши “Сурхон Комбинат” МЧЖга қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилади:

  • трикотаж маҳсулотлари, матолар ва сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун икки йил давомида камида 35 млрд сўм миқдорида инвестициялар киритилиши керак;
  • камида 300 та янги иш ўринларини яратиш.

 

Ҳужжат 06.05.2020 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова.