Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади

14.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги «2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 278-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ишлаб чиқиладиган ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган дастур тасдиқланди. Масъул вазирлик ва идораларга лойиҳаларни тайёрлаш режа-графикларини тасдиқлаш топширилган.

 

2020 йил охиригача 24 та қонун лойиҳаси, хусусан, «Транспорт тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида», «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида», «Расмий статистика тўғрисида», «Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида», «Савдо тўғрисида»ги қонунлар, Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳалари тайёрланиши ва киритилиши режалаштирилмоқда.

 

Қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши, муҳокама қилиниши, экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2020 йилдан кучга кирди.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах