Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Бизнесни ривожлантириш учун – қўшимча $150 млн

15.07.2020

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорида назарда тутилган.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги миқдордаги маблағлар:

 

  • $98 млн  эквивалентида - "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини қўшимча молиялаштириш учун. Маблағлар "Агробанк" АТБ ($40 млн), АТ Халқ банки ($30 млн) ва "Микрокредитбанк" АТБ ($28 млн) орасида тақсимланади. Эслатиб ўтамиз,  май ойида дастурни қўшимча молиялаштириш учун $100 млн йўналтирилган.

 

  • $2 млн эквивалентида – микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда ННТга ёшлар ва хотин-қизларни кичик бизнесга жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга;

 

  • $50 млн - Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига. Хусусан, 2020-2021 йилларда «Юксалиш» КСЗда (Наманган ш.) полимер, енгил саноат, электр техникаси, кимё ва қурилиш маҳсулотларини халқаро талаблар асосида синов ўтказадиган лаборатория, молия, транспорт-логистика хизматларини ўз ичига оладиган комплекс хизматлар марказини қуришлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.