Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Инновацион фаолият қонун билан қўллаб-қувватланади

28.07.2020

Читать на русском языке

«Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, унда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг субъектлари, объектлари, инфратузилмаси, соҳани тартибга солиш тизими ва уни молиялаштириш механизми белгиланган.

 

Инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • инновацион ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш;
  • устувор йўналишларни белгилаш;
  • зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш;
  • инновацион фаолият субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • республика, тармоқ ва ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
  • давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
  • кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Давлат инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашни қуйидаги йўллар билан амалга оширади:

  • инновацион ривожлантириш стратегияларини қабул қилиш ва амалга ошириш;
  • норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • инновацион фаолият субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар бериш;
  • республика Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан инновацияларни яратишга оид давлат буюртмасини бажариш;
  • инновацион фаолиятни молиялаштиришга хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш;
  • илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотнинг ва илғор технологияларнинг давлат харидларини ташкил этиш;
  • инновацион фаолият соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

 

Қонунда «инновация», «инновацион фаолият», «инновацион лойиҳа», «инновацион инфратузилма», «технологиялар трансфери» сингари тушунчаларга таъриф берилган.

 

Инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма. Қонунда маҳсулотга, жараёнга, маркетингга оид, ташкилий инновация турлари ажратиб кўрсатилган.

 

Инновацион фаолият – янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият.

 

Инновацион лойиҳа – янги ишланмалар яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни, молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи.

 

Инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:

  • инновацион фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар;
  • инновацион фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
  • янги ишланмаларни яратадиган, жорий этадиган ва инновациялардан фойдаланадиган илмий, илмий-тадқиқот, олий таълим, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар;
  • инновациялар ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;
  • инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган ва фойдаланиладиган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари;
  • инновацион фаолиятга инвестиция қилишни амалга оширувчи инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари.

 

Қонун билан технологиялар трансфери жараёни – янги ишланмани у олинадиган (ишлаб чиқариладиган) соҳадан амалда қўллаш соҳасига ўтказишга қаратилган тадбирлар мажмуи ҳам жорий этилмоқда. Унинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган ўхшаш маҳсулотга нисбатан юқори сифатли ва рақобатбардош янги ёки яхшиланган маҳсулот ишлаб чиқариш;
  • янги ишланмалар ва технологиялар асосида маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш;
  • ўхшаш технологияларга нисбатан энергияни ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш.

Технологиялар трансфери шартнома асосида амалга оширилади, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқ мавжудлиги ва ундан тушган фойда уни тузишнинг асосий шарти ҳисобланади.

 

Инновацион фаолиятни моддий-техник, молиявий, ташкилий-услубий, ахборот, консультатив ва бошқа жиҳатдан таъминлайдиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва улар бирлашмаларининг мажмуи инновацион инфратузилма ҳисобланади. Унинг субъектларига қуйидагилар киради:

 

1. Инновацион технологик парк (технопарк) – инновацион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиладиган ягона моддий-техника мажмуаси бўлган ҳудудга эгалик қилувчи юридик шахс. Технопаркнинг асосий вазифаси – унинг резидентларини қўллаб-қувватлаш. Унинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилгачани ташкил этади, кейинчалик бу муддат узайтирилиши мумкин. Технопарк резидентининг мақоми танлов асосида 10 йил муддатгача берилади;

 
2. Технологиялар трансфери маркази – технологиялар трансферини ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган юридик шахс;

 
3. Инновацион кластер тегишли ҳудудда инновацияларни яратишда иштирок этувчи инновацион фаолият субъектларининг, инновацион фаолият натижалари истеъмолчиларининг йиғиндиси сифатида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади. Уларнинг асосий мақсади самарали ҳамкорлик қилишдан, қувватлардан биргаликда фойдаланишдан ҳамда билимлар, кўникмалар алмашишдан, шунингдек технологиялар трансферига улушни таъминлаш орқали инновацион фаолиятни рағбатлантиришдан иборат бўлади;

 
4. Венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлар – асосий фаолият тури хавфли инновацион лойиҳалар амалга оширилишини молиялаштиришдан иборат бўлган, ҳам юридик шахс шаклида ташкил этиладиган, ҳам юридик шахс сифатида ташкил этилмайдиган ихтисослаштирилган молия институтлари.

 
5. Инновация маркази инновацион фаолият соҳасида янги ғояларни яратишдан янги ишланмаларни тижоратлаштиришгача бўлган тўлиқ ишлар туркумини амалга ошириш мақсадида юридик шахс шаклида ташкил этилади.
 

Қонун билан инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари ва уларни сарфлаш йўналишлари ҳам белгиланган. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон республика бюджети;
  • Қорақалпоғистон республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари;
  • Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари;
  • венчур жамғармалари;
  • инновацион фаолият субъектларининг ўз маблағлари;
  • халқаро грантлар, тижорат банкларининг, шу жумладан чет эл банкларининг ва халқаро молия институтларининг мақсадли кредитлари;
  • хусусий инвесторларнинг маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Эльмира Сиразиева.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах