Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

ФҲДЁ бўлимларининг ходимлари аттестациядан ўтказилади

03.09.2020

Читать на русском языке

 

ФҲДЁ органларининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритиш тартиби белгиланди (26.08.2020 йилдаги 514-сон ВМҚга қаранг).  

 

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тизимидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилган. Идорага ишни тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, ФҲДЁнинг ягона электрон архивини юритиш ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юклатилган.

 

Шу муносабат билан:

а) Адлия вазирлиги 2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларининг ходимларини аттестациядан ўтказади;

б) ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ҳамда 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади;

в) ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади, шу жумладан:

  • ФҲДЁ органи мудири – бўлим бошлиғига;
  • 1-тоифали инспектор – бош маслаҳатчига;
  • 2-тоифали инспектор – етакчи маслаҳатчига;

г) ФҲДЁ ходимларининг ҳокимликлар тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда қуйидаги тарзда бериладиган мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади:

  • ФҲДЁ бўлими ва никоҳ уйи мудири – 3-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • идоравий ФҲДЁ архиви мудири – 1-даражали юрист;
  • ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспектори – 2-даражали юрист;
  • ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспектори – 3-даражали юрист.

 

Бир ой мудатда:

  • туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг бир қисми, уларга тегишли жиҳозлар, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мол-мулклар Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига берилади;
  • Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах