Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари соддалаштирилди

03.09.2020

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқаруви «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди (31.08.2020 йилда 3281-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Халқаро амалиётга мувофиқ Қоидалар билан валютани тартибга солиш соҳасидаги қонуности ҳужжатлари нормаларини бирхиллаштириш йўли билан валюта операцияларини амалга оширишнинг ягона тартиби белгиланди. 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотган деб топилиши валюта операцияларини амалга ошириш тартибининг соддалаштирилишига замин яратади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тартибга солинган:

  • тижорат банклари томонидан резидентларнинг ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш;
  • ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш;
  • жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш;
  • тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш.

 

Қоидалар билан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

Биринчидан, қуйидаги нормалар бекор қилинди:

  • жисмоний шахслардан валюта операциясини амалга ошириш учун паспорт нусхасини тақдим этиш талаб этиларди;
  • банкларнинг мижозлари билан валюта операцияларини амалга ошириш чоғида ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этиларди;
  • валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварақларида албатта маблағлар захираси мавжуд бўлиши талаб этиларди.

Марказий банкнинг валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинмоқда.

Иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларни айирбошлаш жараёни, шунингдек банклар томонидан уларнинг чет эл валютасини сотиб олиш учун аризаларини кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди.

Учинчидан, сотиб олинган валютадан фойдаланишда қулайликлар, хусусан турли сабабларга кўра ҳисобвараққа қайтарилган валюта маблағлари билан такроран операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Тўртинчидан, айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, айирбошлаш шохобчалари ходимларининг сони, хавфсизликка доир талаблар, уларни мониторинг қилиш тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.09.2020 йилдан кучга кирган.


Лола Абдуазимова.