Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Китоб геология боғига ер участкаси ажратилади

06.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2020 йилдаги «Китоб геология миллий табиат боғини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг 30.06.2020 йилдаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4766-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати;
  • ижро этувчи аппаратнинг тузилмаси;
  • Китоб геология миллий табиат боғини ЮНЕСКО (GGN)нинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича «йўл харитаси».

 

Китоб геология миллий табиат боғи (кейинги ўринларда – Табиат боғи) барча ҳуқуқлар, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича Китоб давлат геологик қўриқхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Табиат боғи белгиланган тартибда пуллик хизматларни кўрсатади.

 

Боғ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар этиб белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • халқаро молия институтлари грантлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Давлат геология қўмитасига икки ой муддатда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • Табиат боғининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • «Зинзилбан» туристик йўналишидан фойдаланиш ва салоҳиятини ёритувчи материалларни тайёрлаш;
  • Табиат боғининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаш учун малакали мутахассислар жалб этилишини таъминлаш.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига икки ой муддатда Давлат геология қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш зоналари чегараларини аниқ белгилаш;
  • ер кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.09.2020 йилдан кучга кирди.


 Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах