Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Пойтахтнинг Яшнобод туманида қандай лойиҳалар амалга оширилади

21.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2020 йилдаги 566-сон қарори билан 2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Дастурга асосан туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадларида 204 та лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан қуйидагиларни ривожлантириш бўйича:

  • саноат – 31 та;
  • хизмат кўрсатиш соҳаси – 19 та;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқлари – 96 та;
  • ижтимоий соҳа объектлари – 23 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилмоқда.

 

Қарор билан:

  • 2020-2022 йилларда Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • Яшнобод туманида саноат, хизматлар, сервис ва савдо соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
  • қуйидагилар:
    • муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;
    • ижтимоий соҳа объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сифати ҳамда қамровини кескин ошириш бўйича комплекс тадбирлар;
    • маҳалла фуқаролар йиғинлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси биноларини таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • кўп қаватли уй-жойлар мажмуасини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.