Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Банклараро тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилди

08.10.2020

Читать на русском языке

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк тўғрисида»ги ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ МБ Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) билан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, низом «Банклараро тўловларни узлуксиз равишда амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари» деб номланган VII боб билан тўлдирилди.

 

Марказий банк шартнома асосида Банклараро тўлов тизимининг узлуксиз фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларни таъминлайди.

 

Тезкор тўловлар тизимига уланиш учун банклар МБнинг Бош ахборот марказига мурожаат этишлари ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этишлари лозим. Ҳар бир электрон тўлов ЭРИ калитлари билан ҳимояланади.

 

Тезкор тўловлар тизими дам олиш кунларисиз 24/7 онлайн-режимида ишлайди. МБдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланади. Банклар тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ҳисобварақлар ликвидлигини таъминлашлари шарт.

 

Тезкор тўловлар тизимида белгиланган тартибда клиринг сессиялари амалга оширилади. Банк мижозларига уларнинг тўлов топшириқномалари бўйича 24/7 масофавий режимида хизматлар кўрсатиш учун ҳисобварақларда тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағ бўлиши лозим.

 

Тезкор ҳисоб-китоблар тизимидаги маълумотлар тасдиқлангунга қадар тўловчининг ҳисобварағида тўлов топшириқномасидаги суммага тенг сумма захираланади ва фақат тасдиқ келгандан кейингина тўлов амалга оширилади.

 

Ҳар бир клиринг сессияси охирида банкларнинг соф позициялари аниқланади. Қолдиқлар тўғрисидаги маълумотлар банклардаги ҳисобварақлар бўйича якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш учун Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказига узатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2020 йилдан кучга кирди. 

Лола Абдуазимова.