Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Лицей ва коллежларнинг намунавий штатлари ўзгартирилди

21.11.2020

Читать на русском языке

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қўшма қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 3119-1, 11.11.2020 й.). 

 

Ҳужжат Президентнинг 6.09.2019 йилдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ушбу Вазирликнинг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига (рўйхат рақами 3119, 11.01.2019 й.) ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Қабул қилинган ҳужжатда мазкур Намунавий штатлар академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари учун Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий қилиниши аниқлаштирилган. Коллеж ва техникумлар учун вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий қилинади.

 

Белгиланишича, Намунавий штатлар қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига;
  • ИИВ идоравий академик лицейларига;
  • Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга;
  • юридик техникумга;
  • имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига;
  • олимпия захиралари коллежларига.

 

Намунавий штатлар жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Шунингдек қарорда Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.