Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Энг илғор ҳарбийларга – мукофотлар ва имтиёзлар

07.12.2020

Читать на русском языке

 

Мамлакат Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун йиллик кўрик-танлов қандай ўтказилиши маълум бўлди (1.12.2020 йилдаги ПҚ-4905-сон қарорга қаранг).

 

Кўрик-танлов 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар қуйидаги 5 та номинация бўйича ўтказилади:

Номинация

Танлов қатнашчилари

Ғолибларга имтиёзлар

(республика тури)

«Энг илғор сержант»

Ҳарбий қисмларда сержантлар таркиби лавозимларида бир йилдан ортиқ муддат давомида ҳарбий хизматни ўтаётган сержантлар

Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш

«Энг илғор гуруҳ командири»

Ҳарбий қисмларда гуруҳ командири лавозимида бир йилдан ортиқ муддат давомида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар

Юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш

«Энг илғор взвод командири»

Ҳарбий қисмларда взвод командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар

Қуролли Кучлари Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш

«Энг илғор батальон командири»

Ҳарбий қисмларда батальон командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар

Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш

«Энг илғор бригада командири»

Бригада командири лавозимида ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар

Юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш

 

Кўрик-танлов уч босқичдан иборат:

Босқичлар

Миқёси

Ўтказиш вақти

Ўтказиш жойи

Комиссия

Ўтказиш тартиби*

Саралаш босқичи

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида

Июнь–июль

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида

Идоравий комиссия, раис ва 6 кишидан иборат таркибда тузилади

Аввалги ўқув йили натижалари таҳлил қилинади (касбий ва маънавий-ахлоқий сифатлари, билими ва асосий фанларни ўзлаштириш даражаси ва бошқалар муҳокама қилинади)

Округ босқичи

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинлари округ (бошқарма, бирлашма)ларида

Август–октябрь

икки қисмдан иборат дастурлар бўйича 5 кунлик йиғинлар (кўп балли тизим)**:

  • назарий – тест саволларига жавоб бериш;
  • амалий – отиш машқларини бажариш, жисмоний ва тактик тайёргарлик нормативларни топшириш

Республика босқичи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари миқёсида

Ноябрь–декабрь

Мудофаа вазирлиги умумқўшин полигонларидан бирининг базасида

Республика комиссияси қуйидаги таркибда тузилади:

  • раис - Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари;
  • аъзолар - Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари марказий аппаратларининг бошқармалари, бўлимлари ва хизматлари офицерлари (12 киши)

Изоҳ. * «Энг илғор гуруҳ командири» номинациясида бўйича махсус тартиб – офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилиши томонидан республика босқичига тавсия этилган иштирокчилар саралаш босқичида қатнашмайдилар, округ босқичи доирасида танлов синовларида иштирок этмаган ҳолда республика босқичига ўтказилади.

** Икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг тўплаган якуний баллари тенг бўлган ҳолларда, жисмоний тайёргарлиги бўйича энг яхши натижа кўрсатган иштирокчи ғолиб деб топилади.

 

Кўрик-танловнинг округ ва республика босқичларида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар ғолиб, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар совриндорлар деб ҳисобланади. Улар қуйидаги тартибда тақдирланади:

Ғолиб

Округ босқичида 

Республика босқичида 

1-ўрин учун

Диплом ва лавозим маошининг 1 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти

I даражали диплом ва лавозим маошининг 3 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси

2-ўрин учун

Лавозим маошининг 75%и миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти

II даражали диплом ва лавозим маошининг 2 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти

3-ўрин учун

Лавозим маошининг 50%и миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти

III даражали диплом ва лавозим маошининг 1 баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти

 

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва пул мукофотлари қуйидаги тартибда топширилади:

  • округ босқичи бўйича – Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари, Миллий гвардия, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва Қоровул қўшинлари қўмондонликлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари оператив қўмондонликларининг ҳар йили октябрь ойида ўтказиладиган йиғилишларида;
  • республика босқичи бўйича – Ватан ҳимоячилари куни муносабати ўтказиладиган асосий байрам тадбирида.

 

Кўрик-танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар кўрик-танлов натижалари ўқиб эшиттирилган кундан бошлаб 1 кун давомида апелляция комиссияларига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция 1 кун ичида кўриб чиқилади. Иштирокчиларнинг апелляция аризасини кўриб чиқишда уларнинг ўзи ҳам иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.