Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Рассомлик маҳорат устахонаси 2022/2023 ўқув йилидан қабулни бошлайди

17.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 15.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида786-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат рассомлар учун тажриба устахонаси фаолиятини ташкил этиш, тасвирий санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда соҳада олий таълимдан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат Президентнинг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижроси доирасида қабул қилинган.

 

Рассомлик маҳорат устахонаси юридик шахс мақомига эга бўлмайди, унинг фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Ёш ижодкорлар стажёрлар учун белгиланган тартиб асосида қабул қилинади. Устахона 2 йилда бир маротаба 10 нафар стажёр-тадқиқотчиларни қабул қилади, ўқиш шу муддатда давом этади.

 

Бадиий академияга устахона учун бино ажратиш, моддий-техника базасини шакллантириш, асбоб-ускуна ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш учун ХМИнинг грантларини жалб қилиш бўйича чоралар кўриш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах