Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Тошкент ИЭМда янги турбиналар ўрнатилади

18.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 15.12.2020 йилдаги "Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 784-сон қарорни қабул қилди.

 

Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида 2015 йил 25 октябрда "Тошкент когенерация иссиқлик электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда консалтинг хизматлари учун йиллик 0,01% ҳамда газ турбина қурилмасини қуриш учун олти ойлик LIBOR минус 1,33% ставкаларида 40 йилда сўндириш муддати, шундан 10 йил имтиёзли давр билан умумий қиймати 12 млрд япон иенаси миқдорида қарз битими имзоланган.

 

"Тошкент ИЭМ" АЖнинг товарлар (хизматлар) айланмасида ҚҚСдан озод қилиш ҳисобидан божхона ҳамда солиқ имтиёзлари кўринишида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ҳиссаси 12,72 млн АҚШ долларини ташкил этади.

 

Шунингдек, қуйидагилар:

  • "Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • JICA қарзи бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали;
  • JICA қарзи бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах