Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Юкларни божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилди

28.12.2020

Читать на русском языке

Мамлакатимизнинг транспорт-логистика салоҳиятини кенгайтириш, транзит жозибадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 800-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилади.

 

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширишда ташувчи, юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчининг сарфланган харажатлари божхона органлари томонидан қоплаб берилмайди.

 

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган транспорт воситалари ички ишлар органларининг блок постларида тўхталиши ҳамда товарларни кўриш учун автомобилнинг юк бўлмаси очилиши тақиқланади.

 

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ваколатли органлар томонидан электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади.

 

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш куннинг ёруғ вақтида, автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона органига етиб келган пайтдан эътиборан 6 соатдан кечиктирмай бошланиши лозим.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни ташкиллаштириш;
  • божхона йиғимларини тўлаш тартиби;
  • божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах