Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Давлат хизматлари кўрсатишнинг янги регламенти тасдиқланди

29.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 йилдаги 805-сон қарори билан баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

 

Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ 1 январдан бошлаб лицензияланадиган баҳолаш ва риэлторлик фаолият турлари бекор қилинади.

 

Баҳоловчининг малака сертификати жисмоний шахсга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходими бўлса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

 

Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.

 

Баҳоловчилар ва риэлторларни тайёрлаш марказлари ваколатли органлар томонидан рўйхатдан ўтган бўлиши ва замонавий ўқув талабларига жавоб бериши, шунингдек зарур техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминланган ҳамда талабгорлар учун масофавий таълим бериш имкониятларига эга бўлиши керак.

 

Баҳоловчининг малака сертификатини олишга талабгор қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

  • олий иқтисодий, юридик ёки техникавий маълумотга;
  • баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги 5 йилда камида бир йил иш стажига;
  • ваколатли орган томонидан келишилган дастур бўйича ва баҳолаш ташкилотлари ҳамда баҳоловчилар профессионал бирлашмаларининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда махсус ўқиганлиги ҳақида сертификатга.

 

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун 1 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади.

 

Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади. 70%дан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

 

Ваколатли орган QR-код қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда 2 кун муддатда давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах