Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Яқин уч йилликка мўлжалланган инвестиция дастури қабул қилинди

02.01.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди (28.12.2020 йилдаги ПҚ-4937-сон қарорга қаранг).

 

2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 928,7 трлн сўм миқдоридаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан 37,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутувчи 2021–2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек 2021–2023 йилларда инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари;
  • 226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар маъқулланди:

  • 2021 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур, шунингдек унинг чораклар кесимидаги ижросининг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
  • 2021 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • 2021 йилда ишлаб чиқиладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Инвестициядан кейинги мониторинг бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма фаолияти асосан инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектлардан фойдаланиш даражасини таҳлил қилишга, инвестиция лойиҳалари бўйича техник ва иқтисодий кўрсаткичларга эришиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашишга қаратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах