Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Миллий гвардиянинг ўқув марказлари фаолияти такомиллаштирилади

11.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 3.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5016-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри «Хўжайли» гузаридаги «Қизкетган» қўрғонида жойлашган Миллий гвардиянинг 81416-ҳарбий қисми ҳудудида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилади;
  • Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув марказига айлантирилади;
  • Миллий гвардиянинг Даштобод ўқув маркази Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилади.

 

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркибини маъмурий-ҳуқуқий, жамоат тартибини сақлаш, касбий ва психологик тайёргарлик, жанговар махсус тайёргарлик бўйича бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • ҳарбий хизматчи ва ходимларни ватанпарварлик, Ватанига ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда одоб-ахлоқ фазилатларини шакллантириш;
  • Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш;
  • қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий таклифлар, тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
  • Миллий гвардиянинг таълим муассасалари ўртасида доимий равишда илмий ва амалий тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш ва бошқалар.

 

Минтақавий ўқув марказлари Миллий гвардиянинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Уларда ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

  • Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар;
  • Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;
  • Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

 

Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах