Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланди

12.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 9.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6184-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорига 1-иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Адлия вазирлигига юкланган асосий вазифалар рўйхати кенгайтирилиши муносабати билан унинг қуйидаги соҳаларда амалга ошириши лозим бўлган функциялари белгиланди:

  • НҲҲлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларни қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш.

 

Адлия вазирлиги томонидан бошқа соҳаларда амалга ошириладиган функцияларга ҳам тузатиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Вазирлик НҲҲларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилади ҳамда НҲҲлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияга сабаб бўладиган нормаларни аниқлайди, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўради ва тавсиялар ишлаб чиқади. Шунингдек қуйидагиларни амалга оширади:

  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда» рукни остида оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг натижалари юзасидан видеороликлар тайёрлайди;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича «Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда» рукни остида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази иштирокида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларни жалб қилган ҳолда телекўрсатувлар тайёрлайди.

 

Жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизматларни кўрсатувчи нотариат, адвокатура тизимлари ва бошқа тузилмалар самарали фаолият юритишини таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни амалга оширади:

  • давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди;
  • Нотариал палата билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотлар тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
  • хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;
  • Нотариал палата билан биргаликда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
  • нотариуслар лавозимлари энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимлари энг кам сонини белгилайди.

 

Адлия вазирлигига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга мажбурий тартибда ижро этиш учун қуйидагиларни киритиш ҳуқуқи берилди:

  • НҲҲлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида аниқланган қоидабузарликларни, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар;
  • қонунлар, Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда «ljro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида ва тўғри киритиш юзасидан кўрсатмалар.

 

Шунингдек Адлия вазирлиги адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилишга ҳақлидир.

 

Қуйидагилар янгиланди:

  • Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати тузилмалари;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг намунавий тузилмалари.


Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.