Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

09.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 6.04.2021 йилдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;
  • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида Туризм ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари;
  • Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази негизида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.

 

Ташкил этилган вазирлик:

  • туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
  • ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли.

 

Вазирликнинг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

а) туризм соҳасида:

  • туризм объектларини ДХШ асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
  • мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, мамлакатимизнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш ва бошқалар;

б) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:

  • спорт объектларини ДХШ асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
  • аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
  • вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг, спорт федерацияларининг (ассоциациялари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар;

в) моддий маданий мерос соҳасида:

  • маданий мерос объектларини ДХШ асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
  • давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, хусусан, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари ҳамда ЮНЕСКО ва бошқа тегишли халқаро ташкилотлар тавсияларини самарали бажариш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, олимлар, экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

  • Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилади;
  • Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилади.

 

Шунингдек Транспорт вазирлигининг белгиланган штат бирликлари доирасида вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

 

Маданий мерос агентлиги:

  • Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобига моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича буюртмачи ҳисобланади.

 

Маданият вазирлигининг ҳудудий маданият бошқармалари тузилмаларидаги моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўлимлари тугатилади ва уларнинг штат бирликлари тегишлилигича Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилади. Ушбу вазирлик тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва «Мозийдан садо» журнали мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Маданий мерос агентлигига ўтказилади.

 

Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан, шу жумладан маданий меросни муҳофаза қилиш, асрашга доир ишлар ва улардан фойдаланишнинг оқилона ташкил этилишини назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.

 

Ҳужжат 7.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова. 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах