Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Миллий инновацион офис ташкил этилади

09.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 1.04.2021 йилдаги «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5047-сон қарор имзоланди.

 

Президентнинг 1.04.2021 йилдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6198-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури;
  • Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи дирекцияси ва кузатув кенгашининг тузилмаси;
  • Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази негизида, унинг белгиланган умумий чекланган штат бирликлари  ва иш ҳақи жамғармаси доирасида ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, давлат муассасаси шаклидаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси ташкил этилади.

 

Миллий офиснинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштириш;
  • тижоратлаштириш имкониятига эга ишланмаларни танлаш, баҳолаш ва жорий этишда фаол қатнашиш, уларни тижоратлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш, ушбу йўналишда форумлар, халқаро ярмарка ва кўргазмалар ўтказиш;
  • илмий, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ташкилотлари билан илмий ва инновацион соҳада изчил ҳамкорлигини ривожлантириш;
  • илмий фаолият субъектларига интеллектуал мулк объектлари ва ноу-хаулардан фойдаланиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш, молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда маркетинг усулларини қўллаш бўйича ўқув ва тренинг курсларини ташкил қилиш;
  • хорижда ишлаб чиқилган технологиялар трансферини амалга оширишга ва маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.




kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах