Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мактабгача таълим соҳасида ДХШ молиялаштирилади

13.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 12.04.2021 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда таъкидланишича, 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланган, улардан:

  • 1 097 таси бўйича имтиёзли кредитлар ажратилган, 74 таси бўйича битимлар бекор қилинган;
  • 241 таси бўйича молиявий манбалар мавжуд бўлмаганлиги сабабли бугунги кунгача кредитлар ажратилмаган.

 

Қарор билан Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018-2019 йилларда имзоланган ДХШ тўғрисидаги битимларга кредит маблағларини босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Мазкур кредитларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • қурилиш ишлари бошланган битимлар бўйича – Саудия тараққиёт жамғармасидан жалб этилаётган 10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли қарз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари;
  • қурилиш ишлари бошланмаган битимлар бўйича – 2021 йилнинг иккинчи ярмида ушбу мақсадлар учун жалб қилинадиган умумий қиймати 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз маблағлари.

 

Имзоланган 241 та ДХШ тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Саудия тараққиёт жамғармаси ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан кредитлар Президентнинг 30.01.2020 йилдаги ПҚ-4581-сон қарорининг 3-банди «б» кичик бандида кўрсатилган табақалаштирилган фоиз ставкаларида ажратилади.

 

Тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредитлар бозор фоиз ставкаларида ажратилади. Кредитлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда назарда тутилган, хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилиши (сотиб олиниши) лозим бўлган ишлар (товарлар) тўлиқ амалга оширилгандан сўнг тижорат банклари томонидан молиялаштирилади.

 

Мактабгача таълим вазирлигига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • уч ҳафта муддатда ДХШ тўғрисидаги битим имзоланиб молиялаштирилмасдан қолган 241 та лойиҳанинг амалдаги ҳолатини, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмини ўрганиб чиқиш ҳамда уларнинг рейтингини шакллантириш;
  • бир ой муддатда белгиланган тартибда шакллантирилган рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхатини тузиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Молия вазирлиги заруратга кўра республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қўшимча маблағларни ажратишга ҳақлидир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.