Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Хорижда маблағларсиз қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

14.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 201-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат 17.01.2019 йилдаги ЎРҚ-517-сон Қонун билан тасдиқланган Консуллик уставига мувофиқ қабул қилинган.

 

Молия вазирлигига хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш параметрларига қўшимча маблағ ажратиш топширилди. Ушбу маблағлар ТИВнинг асосланган сўровига асосан Давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади ҳамда хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади. Қабул қилинган Низомда бундай фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтиб келишини таъминлаш мақсадида молиявий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

 

Ўзбекистон фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, хориждаги муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

 

Консуллик округининг мансабдор шахси:

  • мазкур фуқарони юборган ёки таклиф этган шахс ёхуд ташкилотнинг ушбу фуқаро консуллик округи ҳудудида бўлиши билан боғлиқ харажатлар ўрнини қоплашга доир мажбуриятлари мавжудлигини аниқлайди ва уларнинг бажарилишига кўмаклашади; 
  • мазкур фуқаронинг ўз оила аъзолари, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан алоқа ўрнатишига кўмаклашади.

 

Ушбу чора-тадбирлар етарли бўлмаса, консуллик мансабдор шахси ТИВ билан келишув асосида мазкур фуқаронинг Ўзбекистонга қайтишини таъминлаш мақсадида шундай мақсадлар учун махсус ажратилган маблағлар ҳисобидан молиявий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Молиявий ёрдам хорижий валютада ушбу Низомга 1-иловада келтирилган миқдорларда кўрсатилади.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уни қайтариш шартлари;
  • қоплаш учун молиявий ёрдам ажратиладиган харажатлар турлари;
  • молиявий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг миқдори ва манбалари ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2021 йилдан кучга кирди.


Ба
ҳодир Бухорий.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах