Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Агрокимё комплекси ислоҳ қилинади

26.05.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖни тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи билдирилди. Бунда, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва чигирткага қарши курашиш вазифаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўтказилади. Тут парвонасига қарши курашиш Ипакчилик уюшмаси ва унинг таркибидаги кластерлар ҳамда туман ҳокимларига юклатилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш эркин бозор тамойиллари асосида тўлиқ хусусий секторга берилади. Шунингдек, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш хизматлари ҳам танлов асосида тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

 

Давлатимиз раҳбари мазкур таклифни маъқуллаб, бу ислоҳотларни амалга ошириш учун Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида республика комиссияси ва жойларда вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар тузишга кўрсатма берди. 

 

Соҳа ривожини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга “Агробанк” масъул этиб белгиланди. Замонавий лабораториялар ташкил этиш, ускуна ва техникалар сотиб олиш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг айланма маблағи учун биринчи босқичда 150 млрд сўмлик кредит линияси очиш вазифаси қўйилди.

 

Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбиркорлар харид қиладиган лаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар бўйича кредит фоизининг асосий ставкадан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилиши ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 50%гача бўлган қисмига кафиллик ажратилиши қайд этилди.

 

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан тупроқ таркиби ва ўсимликларни лабораторияларда таҳлил қилиш бўйича фермер ва деҳқонларга кўрсатилаётган хизматларнинг 30%и бюджетдан қоплаб берилади. Биологик ва кимёвий хизмат кўрсатадиган тадбиркорларга амалдаги солиқ ставкалари 50%га камайтирилади.

 

Президент соҳада илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини яхшилаб, малакали кадрлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

 

Юртимизда ишлаётган чет эллик агрономларни жалб қилиб, қишлоқ хўжалиги коллежларида ўрта бўғин мутахассисларини қайта тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

 

Шаҳарлардаги мевали ва манзарали дарахтлар, бута ҳамда гулларни ҳимоя қилиш хизматларини кенгайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах