Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистоннинг фуқаролигини олиш соддалаштирилди

15.06.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 14.06.2021 йилдаги ЎРҚ-696-сон Қонун қабул қилинди.

 

Янги қонунга асосан 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган, шунингдек республикада камида 15 йил доимий яшаб келаётган шахслар Ўзбекистоннинг фуқароси деб тан олиниши мумкин.

 

Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистоннинг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола ҳам республиканинг фуқароси деб тан олиниши мумкин.

 

Юқорида кўрсатилган фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи уларни суд тартибида аниқлаши мумкин.

 

Ўзбекистоннинг фуқаролигига мансубликни аниқлаш ҳам шахснинг фуқароликка мансублигини аниқлаш тўғрисидаги аризаси, ҳам Ўзбекистоннинг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича амалга оширилиши мумкин.

 

Фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистоннинг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризага бошқа ҳужжатлар қаторида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга кириб келганлигини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ёки Ўзбекистон ҳудудида 15 йил ва ундан ортиқ йил давомида доимий яшаб келаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

Фуқаролик мавжудлигини кўрсатувчи паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан бир қаторда, энди республика фуқаросининг идентификацияловчи картаси ҳам Ўзбекистоннинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

 

Республиканинг фуқаролигини белгиланган тартибда олган шахсга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

  • ички ишлар органи томонидан - Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи картаси ёки республиканинг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • консуллик муассасаси томонидан - Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти ёки республиканинг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида 15.06.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах