Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Онлайн назорат-касса техникалари реестри янгиланмоқда

30.06.2021

Читать на русском языке

Келаси йилнинг 1 январидан барча тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтади, деб хабар беради ДСҚ ахборот хизмати.

 

Ҳозирги вақтда ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 100 млн сўмдан ошган (ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган) тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмоқда.

 

Келаси йилнинг 1 январидан барча тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтади.

 

29 июнь ҳолатига 140 мингга яқин савдо ва хизмат кўрсатиш субъекти 165 мингдан зиёд онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани танлаш ҳуқуқига эга.

 

Қурилмалар рўйхати янгиланди, хусусан, онлайн-НКМ реестрига иккита модел («Uzkassa P100» ва «Sunmi P2») қўшилиб, уларнинг умумий сони 15 тага етди. Виртуал кассалар рўйхати 5 та янги дастурий маҳсул («Vipos», «Xpos», «I-cash» версияси 0.2, «Mobil kassa» ва «I-cash» версияси 4.08е) билан тўлдирилди, шу тариқа улар 16 та бўлди.

 

Онлайн НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш марказлари сони ҳам ошиб бормоқда. Фойдаланувчиларга техник хизматлар кўрсатиш бўйича 26 та марказ рўйхатдан ўтган.

 

Онлайн-НКМларга қўйилаётган талаблар ҳам такомиллаштирилмоқда. Масалан, қоғозга босиб чиқаришдан олдин фискал маълумотларни текшириш ва акс эттириш учун камида TFT LCD 800*480 пикселлар сонига эга экран мавжудлиги талаби бекор қилинган. Онлайн-НКМлар 24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг уларни автоматик блоклаш тизими пайдо бўлди.

 

Виртуал кассага оид ўзгаришлар виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имкониятини, шунингдек электрон тижорат орқали фаолият юритишни - фискал маълумотларни операторга узатишни ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириш имкониятини ўз ичига олади.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_