Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Термиз» халқаро савдо маркази: товарларни ўтказиш тартиби белгиланди

08.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.07.2021 йилдаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудидан товарлар ва шахсларни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 409-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 12.11.2020 йилдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ «Термиз» ЭСЗ ҳудудида «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

 

Ҳужжатда белгиланишича:

• Марказ ҳудудидан ҳар қандай товарлар олиб ўтилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган ёки чеклаб қўйилган товарлар бундан мустасно;

• товарлар Марказ ҳудудига божхона тўловлари тўланмасдан олиб кирилади;

• юридик ва жисмоний шахслар томонидан Марказ ҳудудига товарлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади.

 

Марказ Дирекциясига ДБҚ билан биргаликда Марказга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган шахсларни ва транспорт воситаларини текшириш ва рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда чегара, божхона, ветеринария, санитария, карантин, транспорт назорати бўйича назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этиш топширилди.

 

Комплекс ҳудудида омборхона ва харид қилиш жойлари, транспорт ва логистика марказлари, ишлов бериш тармоқлари, кўргазма марказлари ва «шоу-румлар», бож олинмайдиган савдо дўконлари, транзит марказлари, банк бўлинмалари, меҳмонхоналар, касалхоналар, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари ва бошқа объектлар барпо этилади.

 

Қарор билан қуйидагиларни тартибга солувчи Низом тасдиқланди:

• эркин савдо зонаси ҳудудига шахслар ва транспорт воситаларининг кириши, ҳудудда бўлиши ҳамда ҳудуддан чиқиб кетишини;

• товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилишни;

• Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига киришини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.