Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тиббий-ижтимоий муассасалар: фаолият юритиш тартиби

27.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 575-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 25.03.2021 йилдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сон Фармони ҳамда 25.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом (1);
  • «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом;
  • «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом;
  • Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисидаги низом;
  • Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низом.

 

Низомда (1) қуйидагилар назарда тутилган:

  • Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан «Саховат» интернат уйларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
  • «Саховат» интернат уйларининг асосий вазифалари ва функциялари, «Саховат» интернат уйларига қабул қилиш, ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни «Саховат» интернат уйларига жойлаштириш тартиби;
  • васийликка олинган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Саховат» интернат уйларида тиббий-психологик комиссия фаолиятини ташкил этиш, «Саховат» интернат уйларини бошқариш тартиби.

 

«Саховат» интернат уйлари қуйидагилар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади:

  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган шахслар;
  • Оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар;
  • 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар.

 

«Саховат» интернат уйлари тугатилганда Агентлик томонидан васийликка олинганларнинг бошқа интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.

 

«Саховат» интернат уйларида васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

 

Қуйидагилар «Саховат» интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга мойиллик;
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • руҳий касалликлар ва бошқалар.

 

Қуйидаги Агентликнинг тиббий-ижтимоий муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.