Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

20.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг  17.11.2021 йилдаги 690-сон қарори билан "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгиларига алмаштирилиши лозим:

● 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2022 йил 31 мартга қадар;

● 2010-2012 йилларда берилганлари - 2022 йил 30 июнга қадар;

● 2013-2015 йилларда берилганлари - 2022 йил 30 сентябрга қадар;

● 2015 йилдан кейин берилганлари - 2022 йил 31 декабрга қадар.

 

Илгари 2021 йил 31 декабрга қадар алмаштириш мажбурий эди.

 

Юқорида кўрсатилган муддатларда алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.