Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мева-сабзавотчилик соҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланади

16.12.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 15 декабрь куни “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси  маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали қуйидагиларга:

  • фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун кредитлар ажратилади. Кредит муддати ҳосил қийматининг 50%игача йиллик 14% (шундан 2%и банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой;
  • мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун “револьвер” кредит ажратилади. Кредит муддати йиллик 14% (шундан 2%и банк маржаси) ставкада 12 ой. Бунда, ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб:

  • мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига – экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50%и, бироқ суғурта пулининг 1%дан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади. Суғурта пули хавф-хатардан суғурта қилинаётган ҳосил қийматининг 70%идан кам бўлиши мумкин эмас;
  • мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) – хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50%и, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун $1 минг эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади.

 

Преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, уларни харид қилувчи ташкилот ҳамда тижорат банки ўртасида тузилган шартномаларга эга бўлган, шунингдек, уларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун 2022 йил 1 февралга қадар техник имкониятлар яратилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида жалб этилган $65 млн миқдоридаги маблағлари ҳисобидан кичик агрологистика марказлари барпо этилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига сабзавот, картошка, гул, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи, шунингдек, “даладан-растагача” тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини яратувчи мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) фаолиятига кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

 

Агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги бўлимлари ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Уларга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосил берадиган боғларни (узумзорларни) аниқлаш, уларнинг ўрнида интенсив боғлар (узумзорлар) барпо этиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • интенсив боғ ва токзорлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш ва очиқ танловга чиқаришга амалий жиҳатдан кўмаклашиш;
  • ажратилаётган кредитлар доирасида тижорат банклари билан биргаликда мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш, уларни сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этишга кўмаклашиш.

 

Эльмира Сиразиева.