Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ердан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш прокуратура зиммасига юклатилди

23.02.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон қарори қабул қилинди.

 

Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни кучайтириш мақсадида прокуратура органлари зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизимини доимий равишда мониторинг қилиш;
  • ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;
  • ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;
  • илғор хорижий тажриба асосида ердан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, шунингдек, соҳага йўналтирилаётган тегишли бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш.

 

Қўшимча вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бош прокуратура таркибида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилади.

 

Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура ва Кадастр агентлигига юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади, бунда:
    • мазкур сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;
    • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сўровлар асосида олинган маълумотларни ўз биносида барча фуқаролар учун кўринарли бўлган жойда жойлаштиради ҳамда аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича маълумотларни бир кунлик муддатда ер соҳасида назоратни амалга оширувчи органларга тақдим этади.

 

"Ўзбеккосмос" агентлигига Кадастр агентлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чораларини кўриш топширилди.

 

Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларини хатловдан ўтказиш графиги тасдиқланди:

  • 2022 йил 1 майга қадар - 2016-2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2022 йил 1 августга қадар - 2006-2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2023 йил 1 январга қадар - 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.

 

Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 73 та штат бирлигидан иборат бўлган ИИВ Тезкор-қидирув департаменти таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.